Follow us on Facebook
and Instagram!


        
12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp


Сaravan Group - чинакам ресторан санъати демак

Дунёдаги 70 тилда сўзлашувчи 100 000 дан ортиқ меҳмонлар буни эътироф этишган. 

Caravan Group ходимлари ўз ишига самимий садоқат ҳисси билан ажралиб туришади. Компаниянинг услуби, ички безаклари турлича ва ошпазларнинг маҳорати бетакрор бўлган барча ресторанларни бир нарса – маданиятлар муштараклиги ва анъаналарнинг ўзига хослигини тараннум этишга интилиш бирлаштириб туради.

Сaravan Group командаси муваффақиятли брендларни яратишда 17 йиллик тажрибага эга. Бу ишлар турли фаолият доирасидаги профессионаллар: ошпазлар, қандолатчилар, официантлар, бошқарувчилар, молиячилар, маркетологлар, юристлар, аудиторлар, НR департамент, клипмейкерлар, фотографлар, архитекторлар, дизайнерлар ва бошқа мутахассислар шарофати билан амалга оширилган.


Гарчи манзил, йўллар бўлса-да йироқ,
Чеҳрани табассум тарк этмас бироқ.
Ороллар, шаҳарлар, давлатлараро-
Қайга борсангиз ҳам карвон бу дунё.


Борлиқ аҳволидан этганча огоҳ,
Юлдуз қўнғироғи бонг урар ногоҳ.
Туман ва парқу булутлараро-
Юлдузлар қатори- само карвони.


Гарчи бу оламда неки бор –мавҳум,
Аммо карвон йўли ҳамиша маълум.
Унга туташ йўллар тоғда, уммонда,
Келингиз, кутамиз cизни “карвон”да!


                                                   Александр Файнберг

ЯНГИЛИКЛАР

12650878_1111793388844518_8340642476715197752_n

IZUMI restoranida romantiklar va sevilgan va sevuchilar uchun joy topiladi

Sevgi necha yoshda bo'lmang go'zal bo'ladi. Kimdadir endi boshlanadi bir onli qarash, ibo bilan
kulimsirash va birinchi guldasta. Kimdadir sevgi allaqachongi: ishonchli va mustahkam. Shunday tuyuladiki kishilar bir-birlariga qo'shilib o'sgandek va ularni hech nima arjata olmaydi.
IZUMI restoranida romantiklar va sevilgan va sevuchilar uchun joy topiladi. 8-14 fevral kunlari IZUMI restoranida romantik kechalari haftaligi bo'lib o'tadi. Shinam muhit, yoqimli va sokin musiqa, an'anaviy
yapon ichimligini degustasiyasi va hushomadlik sifatiga shirinliklar tortilishi sevishganlarga o'ziga
hos bayram bo'ladi.
1000216_623273397696522_643042030_n

ҚОВУНЛАР БАЗМИ

10 августдан 1 сентябргача Caravan, Sato ва Cinara's ресторанлари Сиз учун меҳр билан танлаб олинган пишган, совуқ, ширали қовунларнинг таъмидан баҳраманд бўлишга таклиф қиладилар. Бозор давомида меҳмонлар ёқтирган қовун навларини харид қилишлари мумкин.

Image_15660

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ 2014/2015

16 август куни – 2014/2015 мавсумининг Англия Премьер Лигасининг Очилиш маросими! Chelsea пабида 2015 йилнинг 24 майигача давом этадиган чемпионат матчларининг намойишлари бошланади. Ye Olde Chelsea Arms билан биргаликда Англиянинг энг кучли командаларини кузатинг!
16:45 - "Манчестер Юнайтед" - "Суонси";
21:30 - "Арсенал" - "Кристал Пэлас";

0203616_b

ТОЖИК ТАОМЛАРИ ҲАФТАСИ

14 сентябрдан 21 сентябргача Caravan, Sato ва Cinara's ресторанлари асосий таомномага қўшимча сифатида ҳилма ҳил тожик таомларини танновул қилишга таклиф этади. Меҳмонлар “Роҳат” анъанавий кабобини, “Гиссар” салатини, “Қовурдоқ”, “Хаваскор” ошини ва бошқа таомларни татиб кўришлари мумкин. Асл чойҳўрлар учун “Шир чой” ҳушбўй чойи тортилади. Caravan Group дисконт карталари тизими амал қилади.